Тошкентда қарийб 30 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта айланмаси фош этилди

36 ёшли эркак ноқонуний равишда 2,3 млн доллар миқдорида криптовалюта операцияларини амалга оширгани аниқланди.
Текширув вақтида унинг яшаш манзилидан 3 та мобил телефон ва 2 та банк картаси ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тошкентда қарийб 30 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта айланмаси фош этилди - 5393248948023
  • Класс

Тошкентда уч нафар Украина фуқароси 2,4 кг гиёҳванд модда билан ушланди

ДХХ маълумотига кўра, улар гиёҳванд моддаларини «закладка» усулида тарқатишга тайёргарлик кўраётган вақтда қўлга олинган.
Тезкор тадбирлар давомида уларнинг яшаш манзиллари ва яширин жойларидан жами 2 кг 405 грамм гашиш, мефедрон ва альфа-ПВП мусодара қилинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тошкентда уч нафар Украина фуқароси 2,4 кг гиёҳванд модда билан ушланди  - 5393248633399
Тошкентда уч нафар Украина фуқароси 2,4 кг гиёҳванд модда билан ушланди  - 5393248633143
  • Класс

Самарқандда «Paynet» ниқоби остида қимор ташкил қилганлар ушланди

ИИВ маълумотига кўра, икки нафар шахс «Paynet» ниқоби остида қимор ўйинлари иштирокчиларига пул ўтказиш хизматини ташкил қилган.
Гумонланувчилардан бирининг банк картаси орқали жорий йил февралидан буён қарийб 20 млрд сўм айланма амалга оширилган. Иккинчиси эса мижоз картасига 300 минг сўм ўтказаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Самарқандда «Paynet» ниқоби остида қимор ташкил қилганлар ушланди - 5393247662135
    Самарқандда «Paynet» ниқоби остида қимор ташкил қилганлар ушланди - 5393247669815
  • Класс

Лавров ва Рубио Украина можароси ва Форс кўрфазидаги вазиятни муҳокама қилди

Манилада бўлиб ўтган учрашувда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио Украина можаросини сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш, дипломатик ваколатхоналар фаолиятини нормаллаштириш ҳамда Форс кўрфазидаги вазиятни муҳокама қилди.
Россия ТИВ маълумотига кўра, Лавров Киевга қурол етказиб беришни кучайтириш ва Россияга “стратегик мағлубият” етказишга қаратилган сиёсатга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган. Шу билан бирга, Москва можарони музокаралар орқали ҳал қилишга тайёрлигини тасдиқлаган.
Томонлар, шунингдек, “Роскосмос” ва NASA ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш, парламентлараро ва мад
    Лавров ва Рубио Украина можароси ва Форс кўрфазидаги вазиятни муҳокама қилди - 5393247435063
    Лавров ва Рубио Украина можароси ва Форс кўрфазидаги вазиятни муҳокама қилди - 5393247435319
  • Класс

Фарғонада новвойхона қарийб 800 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Данғара туманидаги новвойхона шартномасиз ва ўзбошимчалик билан газ тармоғига улангани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 797 млн сўм зарар етказилган.
Фарғонада новвойхона қарийб 800 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди - 5393245120567
Фарғонада новвойхона қарийб 800 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди - 5393245120567
  • Класс

Тошкентда махсус техника ишлаб чиқарадиган янги завод қурилади

Янгиҳаёт туманида барпо этиладиган корхона йилига 15-18 млн долларлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш имконини беради.
Лойиҳа ҳақида президентнинг «Нурафшон махсус техника» корхонасига ташрифи чоғида маълум қилинди. Янги завод 10 гектар майдонда қурилади.
    Пресс-служба президента Узбекистана
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Класс

Тошкентдаги кўчалардан бири MANGAL FEST 2026 муносабати билан 4 кунга ёпилади

23 июль соат 00:00 дан 26 июль соат 24:00 гача Сергили туманидаги Суғдиёна кўчасининг Янги Сергили кўчасидан Жалойир кўчасигача бўлган қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Ҳайдовчиларга йўналишни олдиндан режалаштириш ва айланма йўлардан фойдаланиш тавсия этилди.
Тошкентдаги кўчалардан бири MANGAL FEST 2026 муносабати билан 4 кунга ёпилади - 5393244214583
Тошкентдаги кўчалардан бири MANGAL FEST 2026 муносабати билан 4 кунга ёпилади - 5393244214583
  • Класс
Показать ещё