Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Дарҳол ишга киришди. Кўзгу чеккасида: "Соч олиш 20 минг" деган ёзув ёпиштирилган. Эски ёзувдир, деб қўйдим. Кейин балки ростдан ҳам шундай бўлса керак деган ўйда соқолни ҳам олдирдим. Иш битгач, 50 минг бериб кетишга чоғландим. У менга қайтим узатди. Йўқ, керакмас, десам ҳам қўярда қўймай қайтимни берди. Қарасам, иш ҳақига бор йўғи 30 минг олибди. Одатда доимий сартарош билан минг йиллик таниш бўлсак-да, эллик минг оларди. Соқол олса, 20 минг қўшиларди. Уям шу ишни қилади, буям. Икки устани таққосладим: улар Инсоф деган улкан денгизнинг икки соҳилида турарди. Балки бу ҳолат кимгадир эриш туюлар, аммо ҳадеб, инсоф, адолат, ҳаё йўқ, деб ёзғирмасдан, аввало шу нарсаларни ўзимиздан қидиришимиз керак.
Бир мисол, масалан камина бозорга борсам, чекка чеккада қимтиниб, кимдандир ҳадиксираб ўтирганлардан нарса оламан: сут, қатиқ, кўкат, олма дегандай. Чунки бундайлар алдамайди, тарозидан уришни билмайди, яна раҳмат, деб дуо ҳам қилиб қўяди. Шундай хоксорларнинг баъзан нарсасини ирғитиб, тўрт томонга отадиганларни кўрганда, жудаям оғринаман...
Хулоса шуки, инсофни, одамийликни, баракани оддий одамлардан, оддий жойлардан қидиринг. Асло кибри бурнида бўртиб турувчилардан эмас.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев