Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Борлигимни англамасанг ҳам.
Эрталарга бахш этиб умид,
Бахтимсан деб алдамасанг ҳам.
Гарчи бунга бўлсам нолойиқ,
Гарчи бунга арзимасам ҳам.
Бир эслаб қўй бугун борманку,
Мен борманку бугунга содиқ.
Менга эрта бахти керакмас,
Эрталарим бугундан соқит.
Бир эслаб қўй қара, ожизман,
Бугун бахтга жуда ҳам муҳтож.
Кимсасизман, ҳадсиз ёлғизман,
Этилгандай хўп талон-тарож.
Бир эслаб қўй йўқ, ўйлагим йўқ
Эрталарни, кетсалар бадар.
Қадамларим бўлдими қутлуғ
Билолмадим бугунга қадар.
Бир эслаб қўй безма гадодан,
Бугунингга ахир шерикман.
Эрта дема эрта-Худодан,
Эрта билмам, бугун тирикман.
Бир эслаб қўй лоқайд турмагин,
Fанимат бил дақиқасмни.
Кейин.... йиғлаб йиртиб юрмагин
Надоматнинг кир ёқасини!....

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4