Қадр Қуёш ботганида хафа бўлмагин, У эртага яна нур бўлиб қайтар. Сен фақат бу кунни бекор кўймагин, Ҳар они бир умр қадрин билдирар Бир ютум сувнинг ҳам таъми бошқача, Агар сен яшашни севсанг чин дилдан. Тонгдан то сокин тун оқшомигача, Шукрона излагин ҳар қадамингдан. Биз кетамиз, дунё бизсиз қолади, Офтоб ҳам, тупроқ ҳам, эски шу боғлар. Кимки ҳар нафасдан баҳра олади Дунёнинг энг бахтли инсони шулар!
    1 комментарий
    3 класса
    650 комментариев
    12 классов
    54K комментариев
    40 классов
    Ассалому алейку.. 9 май хотира ва кадрлаш куни билан барчани табриклайман
    2 комментария
    5 классов
    Бир куни хаммаси гўзал бўлишига ишонганимиз учун хотиржаммиз.
    1 комментарий
    2 класса
    Театр керак, фақат замонавий қиёфада. 🤔👇🏽Томоша қилинг охиригача.
    7 комментариев
    3 класса
    Sizga yozmayabdimi demak sizdan yaxshirogini topgan... Sizga yana yozishni boshladimi demak topgani bilan urushib qolgan🤣😅
    10 комментариев
    8 классов
    😍😍😍😀☺️
    1 комментарий
    3 класса
    ТУЯ ВА ЭШАК Тўртинчи «А» синфда ўқирдим. Ғалати ўқитувчимиз бор эди. Ўзи найнов. Бўйни узун. Ҳар қадам босганида боши лиқиллайди. Туянинг ўзи... Шўхлик қилсак, койимайди, фақат «Ҳа, болажон-а, болажон!» деб хўрсиниб қўяди. Унга сайин биз баттар тўполон қиламиз... Аммо кўзларини ярим юмиб шеър ўқиганида синфимиз жим бўлиб қолади... Ўша шеърларнинг баъзи сатрлари чала-ярим эсимда қолган. «Ҳақиқатни кўрганларнинг кўзи кўрдир, ҳақиқатни тинглаганнинг қулоғи кар...» Кунлардан бирида ўқитувчимиз дарсга кирмади. Эртасига ҳам... Индинига ҳам...Қизиқ, биз уни соғина бошладик.Бир ҳафтадан кейин янги муаллим келди. Тўртинчи «Б»нинг муаллими. «Кителли» муаллим. Кўриниши шу қадар қўрққули эдики, ҳамма пилдирпис бўлиб қолди. Орамиздаги дадилроқ бола «Ўзимизнинг муаллим қани?» деб сўраган эди, «кителли» муаллим сапчиб ўрнидан турди. — Шоир маълиминг Магаданда! — деди қўлини пахса қилиб.— У — маълим эмас. Халқ душмани! Антисовет шоирларнинг шиғирини ўқиган! Мутаассиб! Диндор! Маълимингни соғинган бўлсанг, отангга айт: иккалангни маълимингни олдига жўнатамиз!...Кейин бир-биридан ваҳимали гаплар тарқалди. «Шоир-ўқитувчи халқ душмани экан. Янги маълим тегишли жойга ёзиб берибди...» «Кителли» муаллим яна анча йил дарс берди. Аммо бирон марта «шиғир» ўқимади...Орадан кўп йиллар ўтди. Наврўз байрами бўлаётган эди. Бир маҳал микрофонда таниш, виқорли овоз жаранглаб қолди: — Биродарлар! Яратган Эгамга шукроналар қилинг! Асрий анъаналаримиз тикланди. Наврўз — халқ байрами. Ҳаммамизнинг байрамимиз! ...Қарасам, ўзимизнинг «кителли» муаллим. Деярли ўзгармабди. Ҳамон тетик. Ҳамон виқорли... Фақат эгнида жигарранг кител эмас, тўн. Бошида дўппи...«Кителли» муаллимнинг гапига маҳлиё бўлиб, рўпарамда ўтирган қарияга эътибор бермабман. Бир маҳал қариянинг ўзи гап бошлаб қолди:— Сиз мени танимайсиз. Мен сизнинг китобларингизни ўқийман, болажон!«Болажон» дегани қалбимда қандайдир соғинч туйғуларни уйғотгандек бўлди. Покиза кийимли, қадди букук қарияга синчиклаб тикилдим. — Сиз... — Ҳа-да! — деди қария мулойим кулиб. — Мен ўша «шоир» ўқитувчингизман... Хурсандман, болажон, ёзганларингиздан хурсандман....Агар микрофонда «кителли» муаллим ваъзини чўзмаса, бошқа мавзуга кўчган бўлармидик... — Домла, — дедим қарияга. — Манавилар ҳамон ваъзхонлик қилиб ётибди. Ахир сиз...— Начора, — деди қария хотиржам алпозда. — Эшак қачон хоҳласа, қаерда хоҳласа, ҳанграйверади, болажон... Менинг ҳеч кимга хусуматим йўқ...— Бир зум ўйланиб турди-да, синиқ жилмайди. — Бир ҳангомани айтиб берайми?.. Эсини еб қўйган чолни маъзур тутасиз. Бу гапларни китобдан ўқиганмидим, ё эллик иккинчи йили «уёққа» жўнатишганида этапда эшитганмидим, эсимда йўқ. Аммо маъноси бундай. Қадим замонда бир сарбон бўлган экан. Кўп юрт¬ларга борибди. Кўп азият чекибди. Ёшини яшаб, ошини ошаб, вақти-қазоси етганини сезибди. Бола-чақалари, қариндош-уруғлари билан рози-ризолик тилашибди. «Мендан розимисизлар?» дебди. «Мингдан-минг розимиз», дейишибди. Ногаҳон яна бир қадрдони сарбоннинг эсига тушибди. Қирқ йил хизматини қилган туяси бор экан. Шу билан ҳам видолашадиган бўпти. «Вақти келса, керагидан ортиқ юк ортдим, вақти келса, сувсиз қолдинг, оч қолдинг, мендан розимисан?» — деб сўрабди туядан.«Розиман, — дебди туя. — Тўғри, юк ҳам ортдинг, сувсиз ҳам қолдирдинг. Нимаики қилсанг, карвон манзилга бехатар етсин, деб қилдинг... Аммо бир марта сендан қаттиқ дилим оғриган. Бир гал менинг жиловимни эшакнинг думига боғлаб қўйгансан... Ўшанда эшак тупроқ чангитгани етмагандек бир-икки марта тумшуғимга тепди... Сен бўлса, кулиб томоша қилдинг...» Қария жимиб қолди. Тағин синиқ жилмайди.— Яхши сарбон юк ортадиган туясини эшакка тептириб қўймайди... Микрофонда эса ҳамон «кителли» муаллим нутқ ирод этар эди: — Мана, Худога шукур, динимиз тикланди. Маҳалламизда мачит қуриляпти. Иймонли бўлайлик. Ўт балосидан, сув балосидан, туҳмат балосидан асрасин... Қаердадир эшак ҳангради. Узоқ, кучаниб ҳангради... Ўткир Ҳошимов.
    1 комментарий
    7 классов
    Шампан виноси. (Бўлган воқеа) Бир йили 8- март байрамида ишхонамиздаги аёллар билан пул йиғишиб ўзимиз байрам қилдик. Бухоро кафесини раҳбари таниш эди, у бизга бир нечта шампан виносини совға қилди. Умримда бу винони ичмаган эдим, текин бўлса темир ют деганларидек қизлар билан винони “уриб”олдик. Ўтириш тугагунча яхшигина ширакайф бўлдик. Оёқларим ўзимга бўйсунмай тиззам қалтирай бошлади. Таксида бир амаллаб уйга етиб олдим. 4- қаватда турардик. Темир эшик ўрнатадиганлар келишганида 3- қаватдаги хоразмлик қўшнимиз ва биз бир хил темир эшик қўйдирган эдик. Аксига олиб ўша куни лифт ҳам ишламади.Зинадан чиқиб, бошим айланиб 3- қаватдаги эшикни кўриб уйимга келдим деб ўйлаб кириб, этигимни ечаётсам 3- қаватдаги қўшним тиржайиб турибди-да… Энсам қотиб ундан: -Қани Акмал акангиз?-десам, гапирмай тепани кўрсатадида яна ишшайиб… Тепада бир бева аёл яшарди сал анақароқ, миямга ўша аёлни табриклагани кетган деган фикр урдию, рашкдан кўз ёшим оқа бошлади, кўзларим атрофни кўрмас, қўшнимга бўйруқ бериб, -Боринг акангизни айтиб келинг, янга келди денг!-десам ҳам ҳеч қузғалмайдида… Кийимларимни ечай деб ётоққа кирсам умуман бизни ётоғимиз эмасда…😂🤣 Шунда билдимку қўшнини уйига кириб кетибман. Кўз ёшларимни артиб, қўшнига:-Шу гап шу ерда қолсин, ўлсин адашибман!-дедиму кайфдан асар қолмай юқори қаватга кўтарилдим. Қўшнимнинг ортимдан , -Байрамни яхши ўтказинг!-деган гапи ҳақоратдек туюлиб уйга кирдим. Уйда эса икки ўғлим ва эрим столни безаб, гуллар билан кутиб олиб, жўр овозда:-Табриклаймиз!-дейишса менга кулгу келадида…😂🤣 Ўзимни кулгудан аранг босиб, раҳмат, раҳмат дея уларни қучдим. Аммо, не кўз билан кўрайки байрам дастурхонида мени шарманда қилган шампан виноси турарди…😁 Дилдора Ҳасанова, журналист, манбашунос.
    3 комментария
    3 класса
Фильтр
Закреплено
Фото
Фото
  • Класс
  • Класс
  • Класс
  • Класс
00:14
140 просмотров
  • Класс
  • Класс
  • Класс
00:13
99 просмотров
  • Класс
  • Класс
Показать ещё