Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Аудиторияда 200 нафардан зиёд ўқувчи бор эди. У ўз талабаларига юзланиб, чўнтагидан 1000 сўмлик купюрани чиқариб, деди:
- Мана шу пулга ким эгалик қилишни хоҳлайди.
Профессор тағин хитоб қилгач, санарли даражада қўллар бирин-кетин кўтарилди.
- Қўлимда бор-йўғи бир дона купюра бор, шундай экан, унга фақат бир кишигина эгалик қилиши мумкин. Энди мана шу пул ўз эгасига насиб қилишидан олдин мен уни шундай аҳволга соламан,-у шундай дея купюрани ғижимлади-да яна бояги гапини қайтарди:
- Хўш, энди ҳам бу пулнинг сизга кераги бўладими?
Пулга эгалик қилишни ихтиёр этганлар яна қўлларини кўтаришди.
- Яхши,-деди психолог талабаларига бир қараб олиб, сўнг у қўлидаги ягона ғижимланган минг сўмлик купюрани полга ташлаб, устидан ботинкаси билан босиб, эзғилади. Тағин уни қўлига олиб, яна аудиториядаги талабаларга юзланди.
- Хўш, мана шу абгор ҳолида ҳам бу пул сизга асқотиши мумкинми? Унга эгалик қилишни истайсизми?
Буни қарангки, тағин ҳам қўллар кўтарилди.
- Азизларим,- деди профессор,- ҳозир сиз ўз нисбатингизга яраша хулоса чиқардингиз, сабоқ олдингиз. Мен пулни қандай аҳволга солмай, унга барибир эга чиқишни ихтиёр этдингиз. Чунки пул қандай қийматда бўлмасин, ҳар қандай ҳолда ҳам ўша қийматга эгалигича қолаверади.
Ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, биз ўша дам ўзимизни итқитилган эгардай ё полда ётган латтадай ҳис қиламиз - энди ҳеч кимга керагимиз йўқдай туюялади. Ваҳоланки, қандай вазият ё шароитга тушмайлик, аҳволимиз қанчалар абгор бўлмасин, биз ўша дамда ҳам аввалгидек қадр-қийматга эга бўламиз, инсонийлик мавқеидан ажралмаймиз. Сиз исқирт ё тоза, равон ё ғижим бўлишингиздан қатъий назар ҳамма вақт ўз қадрдонингиз -сизни севувчи, ҳурмат қилувчи кишиларга бебаҳолигингизча қолаверасиз.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1