Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Ҳеч қачон қайғурма бахтим кам дея,
Ўтмишим тариҳи фақат ғам дея,
Нолима кўзларим, мудом нам дея,
Бир куни, ҳаммаси яхши бўлади.!
Ишонгин, сен кутган кунлар келади,
Орзуга айланган тунлар келади,
Баҳт қуши бошинга,келиб қўнади,
Бир куни, ҳаммаси яхши бўлади.!
Дарёлар тўҳтамас яна оқади,
Қуёш ҳам чараҳлаб сенга боқади,
Ғанимлар дилига олов ёқади,
Бир куни, ҳаммаси яхши бўлади.!
Унитиб кетилар дилда армонлар,
Топилар дардинга малҳам дармонлар,
Жазосин олади албат ёмонлар,
Бир куни, ҳаммаси яхши бўлади.!
Мен аниқ биламан синов меҳмондир,
Келади, кетади, лаҳза бир-ондир,
Танда жон омонат инсон гумондир,
Бир куни, ҳаммаси яхши бўлади.!
Маҳзунлик боғида чечаклар сўлар,
Шодликни ҳамроҳ қил, кўнгиллар тўлар,
Бас, Дониёр қайғурма, не бўлса бўлар..,
Бир куни,ҳаммаси яхши бўлади.!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев