
васалламнинг хузурига бир араб Киши
келиб " Ё Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи
васаллам Охиратда ҳам, дунёда ҳам
саодатга эришиш учун нима қилишим
керак?" деб сўради. Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам : "
Сиз сўранг, Мен жавоб бераман"
дедилар.
Араб: "Дунёдаги Олимларнинг ичида энг
кучлиги бўлмоқчиман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: " Аллоҳдан қўрқ, шунда Олимларнинг ичида
энг кучлиси бўласан"
Араб: " Дунёдаги энг бой Одам
бўлмоқчиман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Аллоҳ Сенга берган ризққа рози бўлгин, шукур қил. Энг бой Одам бўласан"
Араб: " Энг хаққоний, адолатли
бўлмоқчиман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Ўзингга раво корган нарсани
бошқаларга ҳам раво кўр, энг адолатли бўласан"
Араб сўради: " Энг меҳрибон Одам
бўлмоқчиман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Одамларга фақат яхшилик улаш энг
мехрибони бўласан"
Араб сўради: " Аллоҳга энг ёқимли
банда бўлмоқчиман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам:
"Аллоҳни кўпроқ зикр қил, Энг ёқимлиси
бўласан"
Араб сўради: " Динимга содиқ бўлишни хохлийман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Гўзал хулқ соҳиби бўл, Дининга содиқ
бўласан"
Араб: " Одамларга кўпроқ яхшилик
қилишни хохлийман" Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Ибодат қилганингда худди Аллоҳни
кўриб тургандай ибодат қил, зеро Сен
уни кўрмайсан, лекин Аллоҳ Сени кўриб
туради"
Араб сўради: " Аллоҳга содиқ қул болмоқчиман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Аллоҳни Қуръонига амал қил, содиқ
бўласан"
Араб: " Охират кунида Аллоҳ Ўзининг
хузурига чиқариб олишини хохлийман" Расулуллоҳ Салалоҳу алайҳи васаллам: "
Хеч қачон зулм қилма, Аллоҳ Сен
кўтариб олади"
Араб: " Қиёмат кунида Аллоҳ Менга
меҳрибон бўлишини хохлийман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: " Ўзингга ва бошқаларга мехрибон
бўл, Аллоҳ Сенга меҳрибон бўлади"
Араб: " Шша куни гуноҳларим
камайиб қолишини хохлийман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Аллоҳга бўй сунгин, гунохларинг камаяди"
Араб: " Одил Инсон бўлмоқчиман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Хаётингдан нолимагин"
Араб: " Энг кучли Инсон
бўлмоқчиман" Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Аллоҳга ирода қил, энг кучлиги
боласан"
Араб: " Аллоҳ Менга кўпроқ ризқ
беришини хохлийман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: " Таҳорат билан доим пок юргин, ризқинг
ошади"
Араб: " Қиёмат кунида Аллоҳ Менга
жаҳл қилмаслигига қандай ишонсам
бўлади"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: " Хеч Кимга жаҳл қилма, Аллоҳ ҳам
Сенга жаҳл қилмайди"
Араб: " Дуоларим ижобат бўлишини
хохлийман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Аллоҳ қайтарган ишлардан узоқ бўл, дуойинг ижобат бўлади"
Араб: " Қиёмат кунида Аллоҳ менни
айбларимни яширишини хохлийман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Биродарларингни айбларини яшир, Аллоҳ
Сеникини яширади" Араб: " Гунохлардан ва хатолардан
нима қутқаради"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Кўз ёш, мазлумлик ва касаллик"
Араб: " Аллоҳнинг хузурида энг
яхши амал қайси" Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Яхши амал, оддийлик ва мусибат
келганда сабр қилишлик"
Араб: " Аллоҳнинг хузурида энг
ёмон амал қайси"
Расулуллоҳ Салалоҳу алайҳи васаллам: " Одобсизлик ва бахиллик "
Араб; " Нима қилсам Аллоҳ бу дунёда
хам, охиратда хам газаб қилмайди"
Расуллулоҳ Салалоҳу алайҳи васаллам: "
Яширин садақа қил, урушиб
қолганларни ярашритиб қўй" Араб: " Қиёмат куни Жаҳаннам
оловини нима ўчиради
Расулуллоҳ Салалоҳу алайҳи васаллам: "
Сабр қилишлик"
Араб: " Аллоҳни энг суйган бандаси
ва Расулуллоҳ САЛЛОЛЛОХУ Алайҳи Вассалламﷺ нинг суйган уммати бўлмоқчиман"
Расулуллоҳ Саллоллоху алайҳи васаллам: "
Аллоҳ ва Расули Севган нарсаларни
Севгин"
(Холид ибн Волид Розияллоҳу анҳу дан ривоят)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев