
---
Аллох Таоло деди
"Эй одамлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ ўта беҳожатдир, ўта мақталгандир", Фотир сураси, 15-оят
Инсоннинг бутун тана аъзоларини бошқарадиган асаб тизимини ким лойиҳалаштирган?
Тўғридан-тўғри мияга боғланувчи 12 жуфт асаб толалари орқали-чи?
Oрқа мия орқали ўтувчи 31 жуфт асаб толалари орқали-чи?
Мияни кучли бош суяклари билан, орқа мияни эса унинг ҳаракатини енгиллаштириб, ҳимоя қиладиган суяк ва тоғай умуртқалар билан ким ҳимоя қилди?
Ҳар бир асаб икки хил бўлади:
1. Сезувчи асаб — у ҳиссиётларни мия ва орқа мияга етказади, у ерда қайта ишланиб, тегишли буйруқ юборилади.
2. Ҳаракатлантирувчи асаб — у мушак ёки безга уланиб, қисқариш ёки ажратиш (секреция)ни амалга оширади.
Асаблар бутун тана аъзоларига мукаммал тармоқ орқали тақсимланган. Ҳар бир асаб толаси ионларга муҳтож бўлиб, уларни қон айланиш тизими орқали қон билан таъминланишдан олади, бу тизим тармоғининг узунлиги 100.000(!) километрга етади!
Сезгилар ва буйруқларнинг 80–90% и ихтиёрсиз бўлиб, сенинг ҳеч қандай иродангсиз танангнинг барча аъзоларини бошқаради: юрагинг, қон томирларинг, ошқозонинг, ичакларинг, жигаринг, нафас олишинг, эшитишинг, кўришинг, ҳид билишинг ва ҳаказо...
Ухлайсан, лекин ихтиёрсиз асаб тизиминг юрагингни, таом ҳазм қилинишини, ундан озуқа моддалари сўрилишини ва нафас олиш тизимингни бошқаришда давом этади...
Қовуғинг ёки ичакларинг тўлганда эса, тўшагинг сенга ёқимсиз нарсалар билан булғанмаслиги учун сени уйғотади!
Фақат 10–20% ишлар сенинг ихтиёрингда: ҳаракатланишинг, фикрлашинг, гапиришинг ва мушакларингнинг ихтиёрий ҳаракатлари.
Бу сиз буюк ва меҳрибон Яратувчига банда эканингнинг далили эмасми? Бу дегани, сен 10-20%дан ташқари) ҳатто ўз танангга ҳам эга эмассан, шундай эмасми?
Эй (Аллоҳни инкор қилаётган) даҳрий, аслинг онангнинг қорнида қон сўрувчи лахта қон бўлиб ўрнашган ҳақир бир нутфа бўла туриб, Холиқингга қарши чиқиш ва аҳмоқлик қилишинг етар. Сўнгра онангни бачадони кенгайиб, сени мадорсиз ва ожиз бир гўдак ҳолида ташқарига чиқарди, йиғладинг ва йиғладинг... Кейин эса улғайиб, Роббинг билан хусуматлашадиган бўлдинг! ...Ва хоҳласанг-хоҳламасанг ўласан... Ва сен кибр қилиб, инкор этаётган ҳақиқатга рўбарў бўласан!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев