
----------
Мусулмонлар Исломдан узоқлашганлари сари унинг таълимотларидан ҳам узоқлашишни бошладилар. Оқибатда, Ислом ҳаром қилган кўп амалларни содир қила бошладилар. Бу амаллар орасида мусулмонни ўз биродари тўғрисида ёмон гумонга бориши айниқса кўп тарқалган. Аллоҳ мусулмонларга бир-бирлари тўғрисида яхши гумонда бўлишларини қатъий талаб қилган. Аллоҳ Таоло айтади:
لَوْلاَ إِذْ سَمِعْتُمُوهُ ظَنَّ الْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بِأَنفُسِهِمْ خَيْرًا
– “(Эй мўминлар), сизлар (бу бўҳтонни) эшитган пайтингизда мўмин ва мўминалар бир-бирлари ҳақида яхшиликни ўйласалар бўлмасмиди?!”. (Нур:12)
Яна айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنْ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ
– “Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!”. (Хужурот:12)
Шунингдек, ёмон гумон қилишнинг Шариатда қатъий тақиқланганлиги саҳиҳ ҳадислар билан ҳам ворид бўлган. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
إِيَّاكُمْ وَالظَّنَّ, فَإِنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الْحَدِيثِ
«Гумондан эҳтиётланинглар, чунки гумон гапнинг энг ёлғонидир», деганлар (муттафақун алайҳ).
Ташқи кўриниши яхши, чиройли бўлиб турган мўмин хусусида ёмон гумон қилиш ҳаром. Ҳозирда мусулмонлар бу нарсага жуда эътиборсизлик билан қараётганлари туфайли ҳар қандай мусулмон тўғрисида ҳеч ўйламай ёмон гумон қилмоқдалар. Улар бир мусулмон тўғрисида ёмон гап эшитсалар суриштириб ўтирмай, воқеликни ўрганмай туриб у тўғрисида осонгина ёмон гумонга бориб, ҳаромга қўл урмоқдалар. Ҳатто бу амални ҳаром эканлигини ҳам билмайдиган мусулмонлар орамизда кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бунинг ортидан жамиятда мусулмонлар орасида турли дилхираликлар, ўзаро зиддият ва муаммолар келиб чиқмоқда. Мусулмонларнинг дилларида бир-бирларига нисбатан ҳатто нафратланиш ҳам пайдо бўлмоқда. Биргина ёмон гумон қилишнинг салбий оқибатлари жамиятдаги одамлар ҳаётида ўз аксини топаётганини илғаш қийин эмас.
Ёмон гумон қилишнинг ҳам ўз ўрни бор албатта. Шариат ёмон гумон қилиш жоиз бўлган ҳолатларни ҳам баён қилган. Ёмонлиги ва шубҳалилиги кўриниб турган мусулмон хусусида ёмон гумон қилиш жоиз. Оиша р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
مَا أَظُنُّ فُلاَنًا وَفُلاَنًا يَعْرِفَانِ مِنْ دِينِنَا
«Мен фалончи ва фалончини динимиздан бирор нарсани билади, деб ўйламайман», дедилар. Бир ривоятда «Бизнинг динимиздан» дейилган. Лайс ибн Саъд, у иккиси мунофиқлардан эдилар, деди. Бухорийдан.
Демак, мусулмон одам ўз биродари тўғрисида ноўрин бўлган ҳолатларда ёмон гумон қилишдан сақланиши лозим. Бу билан у ўзини кўп гуноҳлардан асраган бўлади.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев