
,
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бешикда фақат уч киши гапирган».
💢 1. Исо ибн Марям (алайҳиссалом)
У Зот Аллоҳ таолонинг буюк мўъжизаларидан бири бўлиб, ҳали бешикдалик чоғларидаёқ гапирганлар.
💢 2. Журайжнинг соҳиби (гувоҳи)
Журайж обид (кўп ибодат қилувчи) киши эди. Аллоҳ таоло уни туҳматдан поклаш учун гўдакни тилга киритиб, буни Журайжга каромат қилиб берди.
Воқеанинг қисқача мазмуни:
Журайж бир ибодатхона қуриб, ўша ерда холи ибодат қиларди. Бир куни намоз ўқиб турганида онаси келиб: «Эй Журайж!» деб чақирди. Журайж ичида: «Ё Раббим, онамми ёки намозимми?» (яъни, намозни давом эттирайми ёки онамга жавоб берайми?) деди-да, намозида давом этди. Онаси қайтиб кетди. Эртасига ҳам, индинига ҳам шу ҳолат такрорлангач, онасининг жаҳли чиқиб: «Аллоҳим, то фоҳишаларнинг юзига боқмагунча уни ўлдирмагин!» деб дуоибад қилди.
Бани Исроил Журайж ва унинг ибодати ҳақида гаплашиб қолишди. Ораларидаги бир бузуқ аёл: «Агар хоҳласангиз, уни йўлдан ураман», деди ва Журайжга ўзини таклиф қилди. Лекин Журайж унга қайрилиб ҳам қарамади. Шунда аёл бир чўпонга ўзини топширди ва ундан ҳомиладор бўлди. Кўзи ёригач: «Бу Журайждан», деди. Одамлар келиб, Журайжни ибодатхонасидан тушириб, бинони бузиб ташлашди ва уни ура бошлашди.
Журайж: «Сизларга нима бўлди?» деб сўради. Улар: «Сен мана бу фоҳиша билан зино қилдинг, у сендан туғди», дейишди. Журайж: «Гўдак қани?» деди-да, намоз ўқишга изн сўради. Намоз ўқиб бўлгач, боланинг олдига келиб, бармоғи билан қорнига туртди ва: «Эй гўдак, отанг ким?» деб сўради. Бола: «Фалончи чўпон», деб жавоб берди. Буни кўрган одамлар Журайжни ўпиб, табаррук қила бошлашди ва: «Ибодатхонангни олтиндан қуриб берамиз», дейишди. Журайж эса: «Йўқ, аввалгидек лойдан тикланглар», деди.
💢 3. Онасини эмаётган гўдак
Бир гўдак онасини эмаётган эди. Шу пайт олдиларидан чиройли от минган, кўриниши ҳашаматли бир киши ўтиб қолди. Онаси: «Аллоҳим, ўғлимни мана шунга ўхшаган қилгин», деди. Шунда бола эмишни тўхтатиб: «Аллоҳим, мени унга ўхшаган қилмагин», деди.
Сўнг бир чўри аёлни «Зино қилдинг, ўғирлик қилдинг» деб уриб, олиб ўтишди. У аёл эса: «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил» (Аллоҳ менга кифоя, У энг яхши вакилдир), дер эди. Онаси: «Аллоҳим, ўғлимни бунга ўхшатмагин», деди. Бола яна эмишни тўхтатиб: «Аллоҳим, мени ўша аёлга ўхшаган қилгин», деди.
Онаси ҳайрон бўлиб сабабини сўраганда, гўдак шундай жавоб берди:
«У отлиқ киши золим ва мутакаббир эди, шунинг учун мени унга ўхшатмаслигини сўрадим».
«Бу аёлга эса зино қилдинг, ўғирлик қилдинг дейишмоқда, ваҳоланки у покдир. Шунинг учун мени ҳам ўша каби (айблардан пок ва ишини Аллоҳга топширган) қилишини сўрадим».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
ФАРИШТАларнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:
1. Жаброил алайҳиссалом – набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом – қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом – ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт – Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн – бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббиҳун – эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёҳун – зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман – Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон – жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик – дўзахнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза – бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев