
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти
#Ҳадис_90
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
Табароний ривояти
#Ҳадис_91
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар қўшниларингиз сиз ҳақингизда яхши фикр билдирсалар, билингки, сиз яхши одамсиз, агар улар сиз ҳақинггизда ёмон фикр билдирсалар, билингки, сиз ёмон одамсиз»
Ибн Можа ривояти
#Ҳадис_92
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ёмонликлардан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди»
Муслим ривояти
#Ҳадис_93
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида кўп васият қилганларидан қўшни меросхўр бўлса керак, деб гумон қилдим»
Бухорий ва Муслим ривояти
#Ҳадис_78
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади»
Табароний ривояти
(ибн Умар (розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_79
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким ризқи кенг бўлишини ҳамда умри узун бўлишини яхши кўрса, қариндошлари билан борди-келди қилсин»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_80
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ таоло қариндошлик риштасига: «Ким сенга етишса, Мен ҳам етишаман. Ким сендан алоқани узса, Мен ҳам алоқани узаман», деб айтди»
Бухорий ривояти
#Ҳадис_81
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Савобни энг тез қўлга киритишга сабаб бўладиган яхшилик бу ўзгаларга яхшилик қилиш ва силайи раҳмдир. Жазоси, азоби энг тез келадиган ёмонлик эса бу бировга зулм қилиш ва қариндошликни узишдир»
Имом Термизий ривояти
#Ҳадис_76
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, мен бир ёмон гуноҳ қилдим, қандай тавба қилсам бўлади?» деб сўради. У зот: «Онанг борми?» деб сўрадилар «Йўқ», деди. «Холанг борми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Унга яхшилик қил», дедилар»
Имом Термизий ривояти
(ибн Умар розияллоҳу анҳудан )
#Ҳадис_77
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг Расулисиз деб гувоҳлик бердим, беш маҳал намозни ўқидим, молимнинг закотни бердим, Рамазон (рўзаси)ни тутдим», деди. Шунда Набий ﷺ «Ким шу ҳолатда ўлса, қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан мана бундай бирга бўлади. Модомики ота-онасига оқ бўлмаса», деб икки бармоқларини тик
тутдилар»
Имом Аҳмад ривояти
(Амр ибн Мурра Жуҳаний розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_78
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ота-оналарга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади»
Табароний ривояти
(ибн Умар (розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_79
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким ризқи кенг бўлишини ҳамда умри узун бўлишини яхши кўрса, қариндошлари билан борди-келди қилсин»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев