Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
УНДАН НИМА ҚОЛДИ?
...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида қўй сўйилди. Уни садақа қилиб юборишни амр қилдилар. Сўнгра бир иш билан уйдан чиқиб кетдилар. Қайтиб келгач, Оиша розиёллоҳу анҳодан сўрадилар:
—-Ундан нима қолди?
Оиша онамиз розиёллоҳу анҳо дедилар:
—-Фақатгина қўли қолди!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
—-Қўлидан бошқа ҳамма жойи қолибди!
Буюк инсоннинг буюк жавоби!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам доимо инсонларга дунёнинг охират экинзори эканлигини таъкидлар эдилар. Бугун фақатгина экиш бор. Ҳосил олиш йўқ. Охиратда эса ҳосил йиғиштириш бор, экиш йўқ!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўрни келиши билан дарров уни ғанимат билиб дунёнинг фонийлигини, охиратнинг боқийлигини инсонларга сингдиришга ҳаракат қилар эдилар. Юқоридаги суҳбат ҳам барча уйда бўлиб турадиган оилавий суҳбат эди. Эр хотинидан уйдаги чиқим ва овқат ҳақида сўраяпти. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам оддий суҳбатни ғайриоддий дарсга айлантираяптилар! У киши Оиша онамиз розиёллоҳу анҳодан дунё саволини сўраяптилар:
—-Ундан нима қолди?
Оиша онамиз ҳам дунё жавобини бераяптилар:
—-Фақатгина қўли қолди!
Оиша розиёллоҳу анҳонинг жавобларидан сўнг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дарров охират дарсларидан муҳим бир дарсни бераяптилар:
—-Қўлидан бошқа ҳамма жойи қолибди!
Қўлимизда турган мол бизники эмас. У баққолники, бензин қуйиш шаҳобчасиники, электр идорасиники, кийим сотувчиники, новвойхонаники, дорихонаники...
Шу жумладан меросхўрларники ҳам. Бизнинг ҳақиқий молимиз эрта қиёматда топишимиз учун бугун Аллоҳнинг ҳузурида захира қилаётган молимиздир!
Қўйнинг қўли еб тугатилади. Аммо ундан чиқарилган садақа Аллоҳнинг ҳузурида сақланиб қолади. Аллоҳ Ўзининг карами билан эътибор берадиган охиратдаги “банк”да сақланади!
Шу ҳақида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар:
“Ким ҳурмо миқдорида ҳалол топган молидан садақа қилса Аллоҳ таоло уни Ўз қўли билан қабул қилиб олиб, сизлар кичкина тойчоқни парвариш қилганингиз каби ўстириб парваришлайди. У садақаси тоғ баробар бўлиб кетади. Аллоҳ таоло фақатгина ҳалол-покиза нарсани қабул қилади!”.
“Банк”нинг ажойиблигини қаранг! Захиранинг ажойиблигини қаранг! Аллоҳнинг розилигини истаб қилинган ҳурмо миқдоридаги садақангизни Аллоҳнинг Ўзи қабул қилиб олиб уни ўстирар экан. Эрта охират кунида Аллоҳнинг ҳузурига борсангиз уни худди тоғ каби катталашиб кетган ҳолда топар экансиз!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев