Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошлар билан алоқани боғланглар. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_33
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мунофиққа бомдод ва хуфтондан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_34
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда бир хона бор. Уни ичидан усти устидан ичи кўринади. Аллоҳ ўша хонани очларга таом улашганларга, сўзини мулойим қилганларга, рўза тутиб юрувчиларга, кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқувчиларга тайёрлаб қўйган»
Имом Термизий ривояти
(Али розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_35
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан)
Ҳадис_26
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биз билан уларнинг (мунофиқларнинг) орасидаги фарқ намоздир. Бас, кимки уни тарк қилса, батаҳқиқ кофир ҳолича қолибди»
Имом Термизий ривояти
(Бурайда розияллоҳу анҳудан)
Ҳадис_27
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ширк ва куфр орасидаги фарқ намозни тарк қилишдир»
Имом Муслим ривояти
(Жобир розияллоҳу анҳудан)
Ҳадис_28
Расулуллоҳ ﷺ дан «Қайси амал афзал?» деб сўрасам, у зот: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар.....»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)
Ҳадис_29
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар....»
Абу Довуд ривояти
#Ҳадис_30
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аср намозини қазо қилиб қўйган киши худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган кабидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_31
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен ўтин териб келишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин териб келинса. Кейин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кейин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб берсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга келмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан)
Ҳадис_20
Бир киши Расулуллоҳгаﷺ
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга олиб кирадиган амал ҳақида хабар беринг», деганда Расулуллоҳﷺ «Аллоҳга ибодат қил. Унга бирон нарсани шерик қилма, намозни адо эт. Закотни ҳақдорларга бер. Ва қариндошчилик ришталарини боғлагин», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Аюб розияллоҳу анҳудан)
Ҳадис_21
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, ҳалол очиқ-равшандир. Албатта, ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Икковининг ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уни кўп инсонлар билишмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини покиза сақлабди. Кимки шубҳали нарсани қилса, ҳаром нарсага йўлиқибди. У худди ҳайвонларни боқувчи чўпонга ўхшайдики, ҳайвонлари ўтлатиш ман этилган жойларга кириб ўтлаб қолиши мумкин. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг кириш ман этилган қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг барчаси ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, жасаднинг барчаси фасод бўлади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир»
Бухорий ва Муслим ривоятлари
(Нўъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳудан)
22-Хадис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф-табиат) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади... »
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайр (розияллоҳу анҳудан)
23-Хазис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки «агар» сўзи шайтон амали учун йўл очади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан)
Ҳадис_24
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«... Агар сизлар бир тоғни ўз ўрнидан зоил (йўқ) бўлипти, деб эшитсаларингиз, бас уни тасдиқланглар. Ва агар бир кишини ўз хулқидан ўзгарибди деб эшитсаларингиз, бас, унга ишонманглар. Зеро (инсон) яратилганлигига кўра бўлади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Дардо (розияллоҳу анҳудан)
Ҳадис_25
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир....»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев