Хориждан юборилган наркотик моддалар мусодара қилинди  

Давлат хавфсизлик хизмати, ИИВ ва Божхона органлари ходимлари Хоразм ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда икки нафар гумонланувчини қўлга олди.
Хоразм вилоятида Россиядан юборилган жўнатма таркибида ширинликлар орасига шоколад кўринишида яширилган 538 грамм гашиш аниқланди.
Тошкент вилоятида эса наркотик курьерлар томонидан яширин жойга қолдирилган 700 грамм гашишни олаётган пойтахтлик фуқаро ушланди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хориждан юборилган наркотик моддалар мусодара қилинди   - 5393157974071
  • Класс

Беларусдаги МАЗ корхонасида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар билан учрашув ўтказилди

Миграция агентлиги ва Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси вакиллари Минск автомобиль заводида бўлиб, фуқароларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шароитларини муҳокама қилди.
Шунингдек, корхонадаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектлар кўздан кечирилди.
Ҳозирда МАЗда 120 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ўртача $800-1000 маош билан меҳнат қилмоқда.
Беларусдаги МАЗ корхонасида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар билан учрашув ўтказилди - 5393157554743
  • Класс

Зеленскийнинг ҳукуматдаги кадрлар алмашинуви Украинада сиёсий инқирозга сабаб бўлди

Франциянинг Le Monde газетасига кўра, Владимир Зеленский амалга оширган ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар Украинада сиёсий инқизорни юзага келтирган.
Янги тайинланган бош вазир Сергей Корецкий мамлакатдаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириши керак бўлади. Кадрлар алмашувининг асосий мақсади Михаил Федоровни ҳокимиятдан четлатиш бўлган.
Украина Олий радаси 16 нафар янги вазирни тасдиқлаган, бироқ ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари лавозимлари ҳозирча бўш қолган.
Зеленскийнинг ҳукуматдаги кадрлар алмашинуви Украинада сиёсий инқирозга сабаб бўлди - 5393156057911
  • Класс

«Днепр» гуруҳи ҳужумлари натижасида Украина ҚК 460 нафардан ортиқ ҳарбийсидан айрилди

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги бир ҳафтада Украина қуролли кучлари 460 нафардан ортиқ ҳарбий, 107 та автомобиль ва учта экипажсиз қайиқдан айрилган.
Шунингдек, иккита зирҳли техника, иккита дала артиллерия қуроли ва 25 та радиоэлектрон кураш станцияси йўқ қилинган.
Вазирлик маълум қилишича, «Днепр» гуруҳи Украина ҚКнинг тўртта механизациялашган, битта тоғ-ҳужум бригадаси ҳамда ҳудудий мудофаа бригадасига зарба берган.
«Днепр» гуруҳи ҳужумлари натижасида Украина ҚК 460 нафардан ортиқ ҳарбийсидан айрилди - 5393155522871
  • Класс

МДҲ мамлакатлари 2027-2028 йилларга мўлжалланган туризмни ривожлантириш режасини келишиб олди

Экспертлар 2027-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва туристик оқимни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини маъқуллади.
Келишилган ҳужжат энди МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашида кўриб чиқиш учун киритилади.
МДҲ мамлакатлари 2027-2028 йилларга мўлжалланган туризмни ривожлантириш режасини келишиб олди - 5393155054135
  • Класс

Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг биринчи кунида 12 та медални қўлга киритди

Иорданиянинг Амман шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Ўзбекистон вакиллари чемпионатнинг биринчи кунида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди.
Хусусан, Акбар Шарифов, Давлатбек Ахроров, Акромжон Каримов, Ирода Сирожиддинова, Дилафруз Болтабоева ва Чарос Ҳикматова Осиё чемпионлари бўлди.
Муваффақиятли стартдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа пешқадамлари қаторидан жой олди.
    Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг биринчи кунида 12 та медални қўлга киритди - 5393153324599
    Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатининг биринчи кунида 12 та медални қўлга киритди - 5393153325623
  • Класс

Тошкентда собиқ футболчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тергов маълумотларига кўра, муқаддам наркотик савдоси учун судланган собиқ футболчи яна гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланганликда гумонланмоқда.
Маълум бўлишича, у сўнгги вақтларда болалар оромгоҳида жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиб келган. Шу билан бирга, тахминан 550 млн сўмлик наркотик савдосидан тушган маблағларни криптоактивлар орқали ўтказган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Тошкентда собиқ футболчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди - 5393153294903
    Тошкентда собиқ футболчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди - 5393153294647
  • Класс

Buxoro viloyati va Qoraqalpog‘istonda noqonuniy dori savdosiga chek qo‘yildi

G‘ijduvon tumanida yashirin dori sexi fosh qilinib, 25 mingdan ortiq dori vositalari musodara qilindi.
Yana bir holatda esa MCHJ rahbari davlat reyestrida qayd etilmagan “Oktagam” dori vositasini sotayotgan vaqtida ushlandi.
Nukus tumanida fuqaro xonadonida noqonuniy dori ombori tashkil qilgani aniqlandi. U yerdan qariyb 13 ming dona dori vositasi hamda ularni qadoqlash uchun mo‘ljallangan shtrix-kod va etiketkalar olindi.  
Har uchala holat yuzasidan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.
    Buxoro viloyati va Qoraqalpog‘istonda noqonuniy dori savdosiga chek qo‘yildi - 5393151612471
    Buxoro viloyati va Qoraqalpog‘istonda noqonuniy dori savdosiga chek qo‘yildi - 5393151612215
  • Класс

Тошкентда ЙПХ инспекторлари иштирокидаги ЙТҲда бир ходим ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ инспекторлари ҳаракатланаётган мотоцикллар Onix автомобили билан тўқнашди.
Ҳодиса оқибатида бир нафар ЙПХ инспектори воқеа жойида вафот этди. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.  
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
  • Класс

Ўзбекистонда паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилинади

Президент қарорига кўра, жарима бекор қилиниб, унинг ўрнига фақат давлат божи ундириш тартиби жорий этилади.
Бунинг учун Ички ишлар ва Адлия вазирлиги жорий йилнинг октябрь ойига қадар тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.
Ҳозирги тартибга кўра, ID-карта ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортни йўқотган фуқароларга БҲМнинг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима қўлланади.
Ўзбекистонда паспорт ва ID-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилинади - 5393139207735
  • Класс
Показать ещё